«Ўзбурғунефтгаз» АЖ ташкил этилиши

 /   /   /  «Ўзбурғунефтгаз» АЖ ташкил этилиши

«Ўзбурғунефтгаз» АЖ ташкил этилиши


info

феврал 10, 2018 12:02,

928,

«Ўзбурғунефтегаз» акциядорлик жамиятининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.1995 йилдаги 2-сонли "Давлат геология қўмитасининг нефт ва газни геологик-қиди-рув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида"ги қарорининг чиқиши билан бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.1998 йилдаги ПФ-2154 – сонли «Ўзбекистон нефт ва газ саноати давлат концернини нефт ва газ саноати(«Ўзбекнефтгаз») миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида»ги фармонига асосан нефт ва газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, янги нефт ва газ конларини ўзлаштиришни тезлаштириш, нефт ва газни қайта ишлаш ва транспортировка қилиш самардорлигини ошириш, чет ел инвестицияларини жалб қилишни фаоллаштириш, республикамизнинг нефт ва газ саноатининг кейинги бозор муносабатларини ривожланиши ҳамда нефт ва газ саноати бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Респбликаси Давлат мулки комитети, “Ўзбекнефтгаз” Миллий нефт ва газ саноат корпорацияси корхона ҳамда ташкилотларининг “Ўзбурнефтегаз” акциядорлик компаниясини "Ўзнефтгазқазибчиқариш" Давлат акциядорлик бирлашмаси ва “Ўзнефтгазгеология” Давлат геология корхонаси негизида ташкил этиш борасидаги таклифлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.1998 йилдаги ПФ-2154 – сонли «Ўзбекистон нефт ва газ саноати давлат концернини нефт ва газ саноати («Ўзбекнефтгаз») миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.1998 йилдаги 523-сонли “«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида”ги ижросини таъминлаш мақсадида холдингнинг қатор компаниялари, шу жумладан "Ўзбурнефтегаз" акциядорлик компанияси юридик шахс кўринишидаги очиқ акциядорлик жамияти шаклида тузилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2003 йилдаги 460-сонли “«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва “Ўзбурғунефтгаз” акциядорлик компаниялари негизида “Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги “«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-446-сонли қарорига асосан “Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш” акциядорлик компанияси негизида «Ўзгеобурғунефтгаз» ҳамда «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниялари тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3107-сонли “Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан «Ўзгеобурғунефтгаз» Акциядорлик компанияси “Ўзбурғунефтгаз” Акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш