«Ўзбекнефтгаз» МХК ташкил этилиши тарихи

 /   /   /  «Ўзбекнефтгаз» МХК ташкил этилиши тарихи

«Ўзбекнефтгаз» МХК ташкил этилиши тарихи


info

феврал 15, 2018 11:02,

609,

3 май 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекнефтгаз» нефт ва газ саноати Ўзбекистон давлат концернини ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.
23 декабр 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон нефт ва газ саноати давлат концернини «Ўзбекнефтгаз» нефт ва газ саноати Миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида» Фармони эълон қилинди.
11 декабр 1998 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз нефт ва газ саноати Миллий корпорациясини «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.
«Ўзбекнефтгаз» МХК – бир бутун бирлашган уч поғонали холдинг компания. Компанияни амалдаги бошқарув тизими «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446 сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 июлдаги ПҚ-906 сон «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ тасдиқланган.
Республика саноати барқарор, жадал ва мос равишда ривожланишини, қайта ўзгартиришлар структурасини чуқурлаштириш, соҳа комплекслари ва саноат корхоналарини модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида унинг асосий соҳаларини диверсификациялашга, ҳамда экспорт салоҳияти, самарадорлиги, рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган асосий вазифалар 2011-2015 йилларда республика саноатини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларида белгилаб берилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 декабр 2010 йилдаги  «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрида»ги  ПҚ-1442 сон Қарори қабул қилинган.
Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» МХК нефт-газ соҳасининг барча фаолият йўналишларини таъминлайдиган, 200 дан ортиқ корхоналарни бирлаштирган, 120 мингдан ортиқ киши ишлайдиган, вертикал бир бутун бирлашган, уч поғонали холдинг компаниядир.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш