«Ўзбурғунефтгаз» АЖ ҳақида умумий маълумотлар

 /   /   /  «Ўзбурғунефтгаз» АЖ ҳақида умумий маълумотлар

«Ўзбурғунефтгаз» АЖ ҳақида умумий маълумотлар


info

феврал 10, 2018 12:02,

696,

«Ўзбурғунефтгаз» АЖ таркибига кирувчи, нефть ва газга оид геологик-разведка ишларини, эксплуатацион бурғу қудуқларини бурғилаш ишларини ҳамда нефт-газ минораларини қуриш ишларини амалга оширувчи шўъба, унитар-шўъба корхоналари ва акциядорлик жамиятларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради ҳамда уларга методик раҳбарлик қилади.
Акциядорлик жамияти таркибидаги масъулияти чекланган ва акциядорлик жамиятларининг нефть ва газ бўйича геофизик, қидирув-разведка ишларини олиб бориш, нефть ва газ қудуқларини қуриш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, транспорт хизматларини кўрсатиш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан таъқиқланмаган ва бошқа турдаги фаолиятларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ундан ташқари методик бошқариш Компаниянинг асосий фаолияти ҳисобланади.
«Ўзбурғунефтгаз» жамиятининг олий бошқарув органи бўлиб Акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.
Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган «Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг Кузатув кенгаши умумий раҳбарликни амалга оширади ва Компания фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайди.
Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган «Ўзбурғунефтгаз» АЖ Бошқаруви Компаниянинг кундалик молиявий-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Компания Акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши чиқарган қарорларнинг бажарилишини таъминлайди.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш