Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

 /   /  Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!


info

феврал 18, 2019 03:02,

255,

«O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамияти 

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 19.09.2018 й. Қарорига асосан


«O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамияти (бошқарув аппарати) нинг 2018 йил якуни буйича молиявий ҳисоботларини халқаро андозалар асосида ташқи аудитдан ўтказиш юзасидан аудиторлик ташкилотлари танловини эълон килади.

Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Аудиторлик фаолияти билан 10 йилдан кам бўлмаган даврда шуғулланаётган бўлиши;
  • Юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (UZ1.А дан кам бўлмаган);
  • Халқаро андозалар асосида ташқи аудитдан ўтказиш бўйича (имкон даражасида нефт-газ соҳасида) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлишлиги;

Аудиторлик ташкилотлари танловига юбориладиган таклифлар елимланган ва мухрланган конвертда бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси нусхаси;
  • Аудиторлик ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • Суғуртаси полиси нусхаси;
  • Аудиторлик фаолияти, шу жумладан халқаро андозалар асосида аудиторлик хизматлари тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхалари;
  • Йирик ташкилотлар ва корхоналар (имкон даражасида нефт-газ соҳасида) билан ишлаш тажрибасига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар;
  • Танловда иштирок этувчининг аудиторлик хизмати ҳақининг таклиф қилинадиган қиймати тўғрисида маълумот;
  • Тижорат таклифининг амал қилиш муддати.

Аудиторлик ташкилотлари танловига тижорат таклифларини қабул килиш муддатлари ва манзили:

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан кейин 20 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамиятига тақдим этилиши шарт.


Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй. 

Маълумотлар учун телефонлар:

(0-375) 221-16-40, (0-375) 221-04-48.

Аудиторлик ташкилотлари учун

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш