Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

 /   /  Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!


info

март 30, 2019 10:03,

62,

«O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамияти
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 19.09.2018 й
Қарорига асосан

«O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамияти (бошқарув аппарати) нинг 2018 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларини миллий ва халқаро андозалар асосида ташқи аудитдан ўтказиш юзасидан аудиторлик ташкилотлари танловини эълон қилади.

Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилади:
  • Аудиторлик фаолияти билан 5 йилдан кам бўлмаган даврда фаолият кўрсатаётган бўлиши;
  • Рейтинг кўрсаткичи «UZ.1В» дан кам бўлмаслиги лозим.

Аудиторлик ташкилотлари танловига юбориладиган таклифлар елимланган ва мухрланган конвертда бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси нусхаси;
  • Аудиторлик ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • Суғурта полиси нусхаси;
  • Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхалари;
  • Йирик ташкилотлар ва корхоналар (имкон даражасида нефт-газ соҳасида) билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар;
  • Танловда иштирок этувчининг аудиторлик хизмати ҳақининг (бунда хизмат ҳақларини миллий ва халқаро стандартлар бўйича алоҳида-алоҳида кўрсатган ҳолда) таклиф қилинадиган қиймати тўғрисида маълумот;
  • Тижорат таклифининг амал қилиш муддати.
Аудиторлик ташкилотлари танловига тижорат таклифларини қабул килиш муддатлари ва манзили:
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «O’ZBURG’UNEFTGAZ» акциядорлик жамиятига тақдим этилиши шарт:
Қашкадарё вилояти,  Қарши шахри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 221-16-40, (0-375) 221-04-48.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш