Нефтгаз тармоғида илмий тафаккур ва ишлаб чиқариш фаолиятининг кооперацияси

 /   /   /  Нефтгаз тармоғида илмий тафаккур ва ишлаб чиқариш фаолиятининг кооперацияси

Нефтгаз тармоғида илмий тафаккур ва ишлаб чиқариш фаолиятининг кооперацияси


info

феврал 16, 2018 11:02,

190,

Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва миллий инновацион тизимни ривожлантириш, юқори самарали илмий ҳажмдор технологияларни жорий қилишнинг янги механизмларини яратиш, фан ва техниканинг устувор йўналишлари илгарилаб кетувчи ривожланишини таъминлаш орқали илмий-техник салоҳиятни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар жадал амалга оширилмоқда. Ушбу вазифалар мамлакат иқтисодиётининг база сектори — нефтгаз тармоғида изчил ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Фанлар Академияси фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш, бошқариш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги Қарорини амалга ошириш доирасида 2017 йил 26-29 ноябрь кунлари Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида «Ўзгеобурғунефтгаз» АЖ, «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ, «Муборакнефтгаз» МЧЖ, «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ корхоналарида 2018 йилларда Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институтлари билан биргаликдаги ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган туркум амалий семинарлар ўтказилди.
Семинарлар ишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, «Ўзбурғунефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-муҳандислик жамияти, «ЎзЛИТИнефтгаз» ОАЖ, ЎзР ФА умумий ва неорганик кимё институти, «Фан ва тараққиёт» ДУК, Ўзбекистон-Япония инновацион маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика ИТИ, Тошкент давлат техник университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали ва мамлакатнинг кўпгина бошқа етакчи илмий ва маърифий муассасалари вакиллари иштирок этдилар. Хусусан, тадбир қатнашчилари томонидан Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаларида 10 йил давомида тузилган шартномаларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди, илмий-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш натижалари бўйича эришилган ютуқлар эътироф этилди, кейинги йилда нефтгаз корхоналари мутахассисларининг илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институтлари билан ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятининг кооперацияси, энг аввало, импорт ўрнини босиш, экспорт номенклатурасини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, ресурсларни тежаш, тубдан янги материаллар, ускуналар, товарлар ва маҳсулотларни яратишга қаратилган.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш