Баҳолаш қудуғи қурилиши бошланди

 /   /   /  Баҳолаш қудуғи қурилиши бошланди

Баҳолаш қудуғи қурилиши бошланди


info

феврал 16, 2018 12:02,

172,

"Мустақилликнинг 25 йиллиги" кони ҳудудида баҳолаш қудуғининг қурилиши бошланди
«Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блоки билан маҳсулотлар тақсимоти тўғрисида тузилган битим доирасида Surhan Gas Chemical Operating Company оператор компанияси «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида углеводородлар заҳирасини аниқлаш мақсадида баҳолаш қудуғини қуриш ишларини бошлади.
Айни пайтда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳамда «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блокига тегишли табиий газ миқдори 100 млрд кубометрни ташкил этади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириши учун бурғуловчи пудратчи сифатида Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга бўлган ERIELL бурғулаш компанияси жалб қилинган. Қудуқнинг қурилиши учун сероводород таъсири, меъёридан ортиқ пластик босим ва ҳарорат, шунингдек, бошқа мураккаб шароитларда ишлашда юқори юк кўтариш қувватига эга ўзига хос қурилма яратилди. Лойиҳа доирасида сервис хизматларини BakerHghes, Halliburton ва NOV сингари етакчи халқаро сервис пудратчилари тақдим этишади.
Баҳолаш қудуғи билан бир қаторда айни дамда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида бутун блок бўйича шартнома майдонининг экологик аудит текширувлари ўтказилмоқда, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, лойиҳалар ва заҳиралар аудитини тубдан қайта ишлаш борасида халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги ишлар ҳам бошлаб юборилган.
Юксак ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшади, уни амалга ошириш доирасида янги иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш жараёнларига янги замонавий технологиялар жорий этилади. Шу билан бирга у нафақат лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуднинг ривожида, балки Ўзбекистон Республикасининг бутун газ-кимё ва кимё саноати тараққиётида катта ўрин тутади.
SGC матбуот хизмати

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш