Хитой Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтиряпти

 /   /   /  Хитой Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтиряпти

Хитой Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтиряпти


info

феврал 16, 2018 01:02,

187,

Хитой Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтиряпти

2018 йил 1 февралда «Ўзбекнефтгаз» АЖда бўлиб ўтган Ўзбекистон нефт-газ тармоғи вакиллари ва «Shenergy Company Limited» компанияси (ХХР) мутахассисларининг учрашувида икки томонлама ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли алоқалар муҳокама қилинди. 
«Shenergy Company Limited» компаниясининг учрашувдан кўзлаган мақсади – Ўзбекистонда газ конларини излаб топишга қаратилган геологик қидирув ишларига оид лойиҳаларда қатнашишдан иборат. Компаниянинг асосий мақсади – инвестициялар, қурилиш ва энергетика объектларини бошқариш, геологик қидирув ишлари, газ, газ конденсати ва нефтни қазиб чиқариш, транспортировка қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига амалга оширган ташрифидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги поғонага кўтарилганлиги ва икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун ўзаро англашув Меморандумини имзолаш режалаштирилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 
Шунингдек учрашув чоғида мазкур компания томонидан Ўзбекистон ҳудудида қазиб чиқарилаётган газни транспортировка қилиш учун «Ўзбекистон-Хитой» газ қувуридан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга Хитой вакиллари «Shenergy Company Limited» компаниясининг газ таъминоти соҳасидаги тажрибаси, унинг саноат объектларининг имкониятларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистондан ишчи гуруҳни Хитойга юборишни таклиф қилдилар.
Маълумот учун: «Shenergy Company Limited» 1987 йилда ташкил қилинган ва 1993 йилнинг апрел ойида Шанхай фонд биржасида рўйхатга олинган. Айни пайтда, «Шанхай нефт-газ компанияси» («SPC») шуъба корхонаси Шарқий Хитой денгизида жойлашган «Пинху» нефт-газ конида нефть ва газни ўзлаштириш, денгиз платформаларини қуриш, табиий газ етказиб бериш ва қазиб чиқарилган нефтни сотиш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга.
Газ қувури бўйича «Shenergy» холдинг тармоқ компанияси ХХРнинг Шанхай ва Шарқий ҳудудларида электр қуввати, нефть ва табиий газ соҳасидаги оператори ҳисобланади ҳамда Шанхай туманидаги магистрал юқори босим қувурларини қуриш ва бошқариш бўйича катта тажрибага эга. Ушбу компания иқтисодиёт борасида Хитойнинг энг ривожланган Шанхай шаҳрига энергияни комплекс етказиб берувчи энг йирик компания ҳисобланади. Компаниянинг Шанхай шаҳри электр энергияси бозоридаги улуши 34%, табиий газ бўйича эса – 90% ни ташкил қилади.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш