"Ernst & Young" халқаро аудиторлик компанияси билан учрашув

 /   /   /  "Ernst & Young" халқаро аудиторлик компанияси билан учрашув

"Ernst & Young" халқаро аудиторлик компанияси билан учрашув


info

феврал 16, 2018 02:02,

196,

Корхоналар самарадорлигини оширишга урғу берилмоқда

«Нефтгазинвест» МЧЖда Ernst & Young (EY) халқаро аудиторлик компанияси вакилларининг «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.
EY тадбирида, Ernst & Young ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ўртасида консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси доирасида, «Фарғона НҚЗ» МЧЖ, Фарғона ва Андижон нефть базаларида операцион самарадорликни ошириш ва ҳаражатларни қисқартириш бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилди.
Лойиҳа доирасида дастлаб  75 та ташаббус ишлаб чиқилиб, уларнинг 66 таси корхоналардаги масъул бўлинмаларда муҳокама қилиш натижасида келишилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу ташаббуслар муваффақиятли амалга оширилганда йиллик самарадорлик 102,6 млрд. сумни (2017 йил учун оптималлаштириладиган харажатлардан 36%) ташкил қилиши эътироф этилди. Айни пайтда 3 йил ичида иқтисодий самара 232 млрд. сумдан ортиб кетади, ташаббусларни амалга ошириш учун харажатларнинг умумий ҳажми 2,02 млрд. сумга тенг бўлади. 
EY вакиллари ушбу ташаббусларни оптималлаштиришнинг 5 та асосий йўналишлари, яъни: ишлаб чиқариш жараёни, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ходимлар, транспорт ва таъминот бўйича жорий қилиш таклиф этилаётганлигини қайд қилдилар.
Учрашув доирасида Ernst & Young бизнес Академияси фаолиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу фаолият қуйидагиларни қамраб олган: МСФО бўйича молиявий ҳисоботларни бирлаштириш юзасидан комплекс тренинглар дастурлари, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, хатар-менежменти, стратегия, лойиҳавий бошқарув, молиявий таҳлил ва шу кабилар.

Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш