Самарқандга саёҳат

 /   /   /  Самарқандга саёҳат

Самарқандга саёҳат


info

май 07, 2019 11:05,

79,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан қабул қилинган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида «Ўзбурғунефтгаз» АЖ ишчи-ходимларига қулай бўлган вақтда саёҳат қилишлари ва маънавий хордиқ олишлари учун Республикамизнинг Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятларидаги тарихи бой ва маданий мерос объектларига эга бўлган зиёратгоҳларга саёҳат уюштириш анъанага айланиб бормоқда.
Дастур тадбирларини амалга ошириш доирасида «Ўзбурғунефтгаз» АЖ ижроия аппарати ва «Геобурнефтгазсервис» МЧЖларнинг бир гуруҳ ходимлари учун 2019 йил 27 апрел куни салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган, ер юзининг сайқали номини олган ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг тарихи бой ва маданий мерос объектлари эга бўлган зиёратгоҳларга саёҳат уюштирилди.
Ходимлар саёҳат давомида муқаддас зиёратгоҳ, айниқса мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар учун бағоят қадрли бўлган, ислом дунёсида машҳур бўлган улуғ олим Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шохи Зинда комплекси, Бибихоним мажмуаси, Регистон майдонида бўлиб, машҳур меъморий обидалар билан яқиндан танишдилар.


Хатони учратдингизми? Унда хатоликни белгилаб, CTRL+ENTER ни босинг!

ЎХШАШ МАЪЛУМОТЛАР


“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзпаравтотранс” АЖ

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

“Ўзбурғунефтгаз” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

Top

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш